

Неаполликлар иккинчи даврадан кучли таркиб билан ўйнай бошлашади. Бундан ҳаммадан ҳам “Наполи” бош мураббийи Маурицио Сарри хурсанд бўляпти.
“Жамоамиз мухлислари учун ажойиб янгилик! Милик ва Гулям жароҳатларидан фориғ бўлишди. Улар машғулотларни бошлашади”, – дея бош мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Наполи” клуби расмий сайти.
Маълумот учун, Аркадиуш ва Фаузи жароҳат сабаб мос равишда 4 ҳамда 2 ой давомида “Наполи”га ёрдам бера олишмади.




