UZ

Сўнгги янгиликлар

02:18"Барселона" хайрия учрашувида иштирок этди  0 02:00Olamsport: Бир неча боксчимиз Осиё чемпионати медалини нақд қилди ва бошқа хабарлар  0 01:56"Арсенал" Мангаляга қизиқиш билдирмоқда   0 01:37Де Лаурентис "Наполи"ни 900 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 01:15"Барселона" ҳамон Иван Ракитичга ўринбосар қидирмоқда  0 00:38"Челси" Жиру учун 6-7 миллион евро талаб қилмоқда  1 23:52"Рома" сардори учун "Ювентус" ва "Интер" клублари даъвогарлик қилмоқда  5 23:29МЮ ва "Арсенал" клублари туркиялик ҳимоячини кузатишмоқда  3 23:06Фернанду Сантуш Роналдунинг бугунги ҳолати ҳақида гапирди  10 22:43Левандовски "Бавария" рекордларини янгилашда давом этмоқда  3 22:22"Бавария" собиқ мураббийини қайтармоқчи  10 21:45Ўз ўйинчиларини жамоада сақлаб қола билганида, "Бенфика"нинг таркиби қандай бўларди?  12 21:20Куман "Барселона" мураббийи бўлиши ҳақида: "Бўлиши мумкин, лекин Евро-2020 охирига қадар бу ҳақда ўйламайман"  8 21:002019 йилги А Про-лига якунига етди  29 20:55Карикатура: Жаноблар, сафарингиз қаримоқда!  9

"Милан"нинг ашаддий мухлиси "Сассуоло"ни элитага олиб чиққани ҳақида Янгиликлар

"Милан"нинг ашаддий мухлиси "Сассуоло"ни элитага олиб чиққани ҳақида

70 ёшингизни унутилмас қилиб қандай нишонлаш мумкин?!

2013 йил 18 май куни тадбиркор Жоржо Сквинци ўзининг севимли клуби "Сассуоло"нинг ўйинини томоша қилишга борди. В Сериянинг охирги турида жамоа "Ливорно"ни қабул қилган ва агар ғалаба қозонса элитага йўлланмани қўлга киритарди – илк маротаба!!! Мағлубият эса уни плей-офф зонасига тушуриб юборарди.

Асаблар таранг. Барчаси 96-дақиқада ҳал бўлди. "Сассуоло" баҳсдаги ягона голни урди ва А Серияга равона бўлди – ўша куни клуб хўжайинининг туғилган куни эди. У бунга осонлик билан эришмади: нольдан бошланган жамоани қўлга олди, сабр қилди, кутди ва ниятига етди.


Бундан 11 йил муқаддам Сквинци профессионал футболдан тушиб кетган клуб назоратини қўлга олар экан "Сассуоло" мамлакатнинг энг кучли жамоалари қаторида бўлишига ваъда берганди. Лекин ҳеч ким унинг гапларини жиддий қабул қилмаганди. Сквинци 2019 йил 2 октябрь куни 76 ёшида вафот этди. "Сассуоло" кетма-кет 8-мавсум А Серияда ҳаракатланмоқда.

Сквинци кучли магнат бўлган ва дунёдаги энг кучли велосипедчилар жамоасини яратган. Допинг туфайли спорт турини ўзгартирган

Сквинцининг отаси Родольфо профессионал велопойгачи бўлган. Шу сабабли, Жоржонинг болаликдаги кумири футболчилар эмасди. "Сассуоло" эгаси ўз уйида эски фляга сақлаб қўйганди – у ўша идишни 1956 йил, афсонавий Фаусто Коппи (Жиро Д’Италиянинг беш карра чемпиони) Милан кўчалари бўйлаб ўтганида топиб олганди. Спортчи тушуриб қолдирган фляга учун дўстлари билан кечган "курашда" 13 ёшли болакай ғалаба қозонди ва ўша совринни бутун умр эҳтиёт қилиб сақлаб қўйди.

Отасининг фаолияти унчалик ҳам муваффақиятли кечмаган. Шунинг учун, тадбиркорлик билан шуғулланишга қарор қилган. 1937 йил Родольфо "Mapei" компаниясига асос солган (қурилиш саноати учун зарур материаллар). Улар аввалига линолеум учун бўёқ ва елим, кейин эса керамик плиткаларни ёпиштирувчи махсус елим сотишган. Оилавий бизнес (Жоржо отасидан кейин "Mapei"нинг президенти бўлди) муваффақиятли ривожланди. Компания 70 йилларда халқаро даражага кўтарилди ва Канададаги биринчи заводини очди.

Ҳозирда "Mapei"нинг 36 мамлакатда 87 корхонасининг филиаллари ва 83та заводи бор. Компания ўз соҳаси бўйича дунё етакчиларидан бирига айланди, 2018 йил учун товар айланмаси 2,5 миллиард еврони ташкил этди. Сквинци "Federchimica"нинг (Италия кимё саноати федерацияси) президентлик лавозимини эгаллади, "Фидокорона хизматлари учун" ва "Италия Республикасига кўрсатган хизматлари учун" орденлари билан тақдирланди.

Даромади анча яхши бўлган ушбу бизнес спортга ҳам эътибор қаратишга имкон берди ва 1993 йил Жорджо "Mapei" велосипедчилар жамоасини ташкил қилди. У жамоага Италия ва Европанинг энг яхши пойгачиларини йиғди. 9 йил ичида 654 маротаба турли пойгаларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Улар орасида Жаҳон Чемпионатлари, Жиро Д’Италия, Тур де Франс ва Вуэльте ҳам бор. Сквинци энг эсда қоларли хотираси 1996 йилги Париж-Рубе велопойгаси эканини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

"Бизнинг жамоа дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлган", — деганди Сквинци. Бироқ 2000-йиллар бошларида у жамоага ҳомийлик қилишни тўхтатди (у номни ўзгартирди – " Mapei"нинг ўрнига "Quick Step", бироз вақтдан кейин эса ҳаммани тарқатиб юборди). Жоржонинг сўзларига қараганда, бунга сабаб велоспортда допингнинг пайдо бўлиши экан – у ҳақиқий кураш тарафдори бўлган.

"Сассуоло"ни 35 минг еврога сотиб олди – ва уни топ клубга айлантирди

2002/2003 йилги мавсумда сиз икки жамоани Италиянинг тўртинчи дивизионида (C2) кўришингиз мумкин эди. Сабаби улар анча йиллардан буён А Серияга чиқолмаётганди: ўшанда биринчи ўринни "Флорентина Виола" ("Фиорентина") банд этганди, "Сассуоло" эса 17-ўринни эгаллаган ва ўтиш баҳсларида "Имолезе"га икки баҳсда ҳам мағлуб бўлганди.

"Нероверди" D Серияга тушиб кетиши, профессионал мақомини йўқотиши керак эди. Бу йўқотишни кўпчилик сезмасди ҳам: клуб ҳеч қачон С2 Сериядан юқорига чиқмаган ва 80 йил ичида профессоналларга қараганда ҳаваскор жамоалар билан кўпроқ ўйнаган. Лекин бу сафар омад кулиб боқди: бошқа клублардаги молиявий инқироз туфайли "Сассуоло" тўртинчи лигага қайтди.

Ўша вақтларда Сквинци велоспортдан кетганди. У "Сассуоло" ҳақида кўп эшитганди. "Мен ҳамма соҳада омадли эканимни исботлашни истадим, – дейди Жоджо. – Мақсадим битта – ғалаба қозони. У клуб учун атиги 35 минг евро тўлаганди.

"Сквинци билан бўлган суҳбатлардан бири мени қанчалик ҳайратда қолдиргани ёдимда, – эслайди ўша пайтдаги клубнинг бош директори Нерео Бонато. – У қатъий қарор қилганди. "Биз А Серияга чиққанимизда... Айнан "чиққанимизда", "агар чиқсак" эмас! Биз тўртинчи дивизионда ўйнар эдик. Бизнингча, ақлбовар қилмайдиган бундай муваффақиятга эришаман деб ўйлаш учун ё ўта оптимист бўлиш ёки сўзининг устидан чиқолмайдиган инсон бўлиш керак эди.

Сквинци ўзини биринчи тоифага қўшарди: "Тадбиркор оптимист бўлиши керак, акс ҳолда ҳеч нарсага эришолмайди". 2006 йил "Сассуоло" С1 Серияда ҳаракатлана бошлади, орадан икки йил ўтиб эса Б Серияга чиқиб олди. 2010-2012 йилларда клуб охирги нафасигача элитага чиқишга ҳаракат қилди, аммо плей-оффга тушиб қолди. 2013 йил Жоржонинг туғилган кунида уларнинг мақсади амалга ошди.

Унча машҳур бўлмаган клубдан ҳеч ким ҳеч нарса кутмасди, аммо "Сассуоло" ҳамон элитада ўз ўрнига эга бўлиб келмоқда. Ҳаттоки, Европа Лигасида ҳам ўйнашга улгурди ва 2015/16 йилги мавсумда 6-ўринни эгаллади.

"Сассуоло" Сквинци даврида:

"Чемпионлар Лигасига чиқишимиз учун барча нарса бор: яхши мураббий, иқтидорли футболчилар, молиявий имкониятлар. Молиявий барқарорлик бўйича бизнинг клуб Италияда "Ювентус"дан кейин иккинчи ўринда туради, – деган эди Сквинци 2016 йилда. Ўшандан буён "Сассуоло" бирор марта ҳам жадвалнинг юқори қисмларини эгаллай олмади (12-11-11-ўринлар). Аммо "Нероверди"нинг ҳақиқатдан ҳам қандайдир муаммолари йўқ. "Mapei" титул ҳомий сифатида клубга мунтазам равишда йилига 18 миллион евро келтиради – бу эса А Сериядаги титул ҳомийлар билан тузилган энг катта шартномадир ("Юве" – 17 млн).

"Сассуоло" Б Серияга чиққунга қадар 40 минг кишилик "Энцо Риччи"стадионида (шаҳар аҳолиси – 41 минг) тўп тепган. Мақоми кўтарилгандан кейин эса Модена шаҳрига келди, олий лига ўйинларини эса Реджо-нель-Эмилияда ўтказди. Сквинци 2013 йилда 3,75 млн евро эвазига "Читта ди Триколоре"(23 минг ўрин) аренасиини сотиб олди. Бугунги кунда ушбу стадион клубга тегишли ва "Mapei Stadium" деб номланган.

Шунингдек, Сквинци Италиянинг энг яхши икки мураббийлари қачонлардир у билан ишлаганини айтиб фахрланади.

• Массимилиано Аллегри 2007/08 йиллари "Сассуоло"ни бошқарган ва жамоани Б Серияга олиб чиқишга муваффақ бўлган (шундан сўнг Максни "Кальяри"га чақиришган – Жорджо эса Аллегри бунга лойиқ эканини айтиб, уни текинга қўйиб юборди).

• Эусебио Ди Франческо билан "Сассуоло" Б Серияда ғолиб бўлди. Кейинчалик Франческо қўл остидаги "Рома" Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққанига, Сквинци шундай ҳазиллашган эди: "Эх, мен бу йигитни ҳайдаб ўтирибман-а!"

"Милан"га мухлислик қилган ва "Интер"нинг ғалабаларидан эса фахрланган

Сквинци болалигидан "Милан"га мухлислик қилганини яширмаган. Қўл телефонининг ғилофи узоқ йиллар мобайнида қизил-қора бўлган. Шунингдек, "Сассуоло" Б Серияда ҳаракатланаётган йиллари Жорджонинг офисида "Интер" – "Сассуоло" — 0:1 кўринишидаги жадвал илинганди. Бу ўйлаб топилган натижа эди. Сквинци "Интер" устидан ғалаба қозонишни астойдил хоҳлаган, бироқ дастлабки учта ўйин "нерадзурри" фойдасига 15:0 билан якунланган. Қолган 9 ўйиндан 7тасида эса "Сассуоло" ғалаба нашидасини қучган. Кейин эса унинг офисида ҳақиқий натижалар қайд этилган жадваллар илинди.

"Сассуоло" охирги марта "Интер" устидан 2018 йил августда ғалаба қозонганди. "Ўйиндан аввал Спаллетти бу сафар мен жадвалсиз қолишимни айтди. Шунинг учун, буни энди унга бахшида этаман", – истеҳзо билан Сквинци.

Жорджо Сильвио Берлусконининг яқин дўсти эди – "Милан"ни сотмоқчи бўлиб юрган кезларида Берлускони унга клуб янги хўжайини ўрнида Сквинцини кўришдан хурсанд бўлишини айтади. Аммо "Сассуоло" А Серияга чиққанидан сўнг Жорджо машҳурликка эришди ва ҳамма нарса ўзгариб кетди. "Биринчидан, "Милан" жуда қиммат эди. Иккинчидан эса мен ўз жамоамга мухлислик қилишни ўргандим, – деганди Сквинци. – "Милан"нинг таркибига қараб, нима учун уларга хасад қилишимиз кераклигини тушунмайман". "Милан"га қарши 13 ўйиннинг 4тасида "Сассуоло"нинг қўли баланд келган.

Жамоа А Серияга чиқиши муносабати билан Италиянинг машҳур қўшиқчиси Nek, сассуололик, клуб мадҳиясини куйлаб берди.

Футболчилар майдонга (уй ўйинлари вақти) қуйидаги сатрлар билан кириб боришади: "Биз – ҳеч қачон сўнмайдиган янги нурмиз".

Энди эса бу сўзларнинг маъноси янада чуқурроқ: Жоржо Сквинци "Сассуоло"нинг қалбида боқий яшайди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+3   
12 окт 18:57:37
Mil.bar.liv.dort.
Nozimaxon italya futbolini prajektorda yoritib borasda. Agar oqiyotgan bolsangiz sizga bitta savolim bor. Yoqtirgan jamoangiz menimcha italya jamoasi chunki A seriya haqida kop maqola yozsiz . Sir bolmasa qaysi jamoaga muhlisligizi bilib qoyaylik
+2   
12 окт 19:31:57
Sharofiddin Rasulov
Сал олдин Галатасарой хакида укигандим "десерт"га Сассуола
Клублар тарихи хакида шундай хабарлар кутиб коламиз
РАХМАТ
+1   
12 окт 23:06:46
Olimjon Xudaybergenov
Raxmat kattakon Nozimaxon. Gap yo sizga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг