“Лион” аъзоси Мемфис Депай ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Tuttosport’нинг хабар беришича, унинг хизматларига “Милан” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Амалга ошиши мумкин бўлган трансфернинг суммаси 30 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.