

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, агарда жамоа ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритадиган бўлса, клуб катта миқдорда фойда олади ва трансферлар учун ишлатиладиган маблағ ошиши мумкин бўлади.
"Милан" аввалига "Челси"дан Фикайо Томори ва "Брешия"дан Сандро Тоналини сотиб олишга эътибор қаратади. Кейинчалик бошқа трансферларга қўл урилади.



