«Милан» Хондани сотиб ололмаса Донованни таклиф қилиши мумкин

Narzulla Saydullayev
22 авг 2013, 10:55
Агар «Милан» Кейсуке Хондани сотиб ололмаса «Лос-Анджелес Гэлакси» ярим ҳимоячиси Лэндон Донованни ўз сафига чорлаши мумкин.
31 ёшли футболчи «россонерилар» томонидан Б режаси сифатида қаралмоқда.

Италия клуби «Гэлакси» билан яхши алоқада, олдинроқ Милан клуби икки бор Дэвид Бекхэмни ижарага олганди.

Донован бунгача Европанинг учта клубида ўйнаган - «Байер», «Бавария» ва «Эвертон».

«Милан» «Аякс» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга ҳам қизиқмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru