“Милан” – “Специя” баҳсидан кейин ҳакам йиғлаб юборди

Eldor Akmurzayev
19 янв 2022
А Серия доирасида ўтган “Милан” – “Специя” (1:2) баҳсида бош ҳакам Марко Серра баҳснинг охирида йўл қўйган хатосидан қаттиқ таъсирланди.

У “россонерилар” ярим ҳимоячиси Жуниор Мессиаснинг голини ҳисобга олмади. Гап шундаки, ўйин қоидаси бузилган вазиятда тўп “Милан”да қолганди, аммо ҳакам ярим ҳимоячининг гол уришидан олдин ҳуштак чалиб, жарима зарбаси белгилади.

Учрашув тугаганидан кейин эса арбитр миланликлардан узр сўради ва трибуна остига кўз ёшлари билан йўл олди. Серра камида иккита турга дисквалификация қилиниши кутилмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Milan News