"Милан" Рами борасида "Валенсия" билан келишиб олди

Aziz Tukhtamuradov
7 июн 2014
Январ ойидан бери "Милан"да ижара асосида тўп сураётган "Валенсия" футболчиси Адил Рами фаолиятини миланликлар сафида давом эттирадиган бўлди.

Томонлар 28 ёшли франциялик футболчи борасида 4 миллион евролик келишувга эришдилар.

Аввалроқ, миланликлар футболчини 7 миллион еврога сотиб олиш таклифига рад жавобини берган эдилар. Кўриниб турибдики, испанияликлар билан савдо ўз самарасини берди.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: sports.ru