

23 ёшли футболчи "россонери" билан аллақачон келишиб бўлган – трансфер мавсум охирида, испанияликнинг "Бетис" билан амалдаги шартномаси тугаши билан амалга оширилади. "MilanReports" хабарига кўра, А Серия грандида январь ойидаёқ Мирандани қўлга киритиш имкони бор, бироқ бунинг учун 3-4 миллион евро тўлаш талаб қилинади. "Милан" раҳбарияти футболчи трансфери учун ҳеч қандай товон пули тўламоқчи эмас ва ёзгача кутишни афзал кўрмоқда.
Transfermarkt портали Хуан Миранданинг нархини 9 миллион еврога баҳолаган. Латераль ушбу мавсум "Бетис" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.



