"Милан" Манжукични йўқотди

Sherzod Nurmatov
20 фев 2021
"Милан" ҳужумчиси Марио Манжукич мушакларидан жароҳат олди, дея хабар берди журналист Жанлука Ди Марцио.

Хорватияликнинг тикланиш муддати ҳозирча номаълум, аммо у Милан дербисини аниқ ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, "россонерилар" якшанба куни А Сериянинг 23-турида "Интер" билан беллашади.

Манжукич "Милан"га январь ойи ўрталарида келиб қўшилиб, 5 та учрашув ўтказди ва ҳали самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: twitter.com/dimarzio