"Милан" Контини трансферини ҳал этди

6 июл 2017, 00:31
"Милан" клуби тез орада яна бир ҳаридни амалга оширади.


"Милан" "Аталанта" жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Андреа Контини 24 миллион евро эвазига сотиб олмоқда.
Томонлар келишувга эришишди.

Ушбу трансферга шунингдек "Милан" ярим ҳимоячиси Маттео Пессина ҳам қўшилган. "Милан" "Аталанта"га 24 миллион евро билан бирга қўшиб Пессинани ҳам бермоқда.
Конти эртага ва индинга "Милан"да тиббий кўрикдан ўтади. Шундан кейин футболчи янги жамоаси билан шартнома имзолайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports Italia