"Милан" Кессьенинг сотилиш нархини маълум қилди

Alisher
18 мар 2021
"Милан" хавбеки Франк Кессье ёзда клубдан кетиши мумкин.

"Россонерилар" 24 ёшли ивуарлик футболчи билан хайрлашмоқчи ва унга ҳаттоки нарх ҳам белгилашди. Кессье эҳтимолий харидорга 50 млн еврога тушади.

Хабарларга кўра, "Наполи", "Монако" ва "Вулверхэмптон" клублари ўйинчи учун курашмоқда.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato