"Милан" Кессьенинг нархини деярли 3 баробарга туширди

Alisher
26 май 2020, 15:17
"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессьени сотиб юборишга тайёр.

"Россонерилар" эҳтимолий харидорларни жалб қилиш мақсадида футболчининг нархини туширишди.

Итальян матбуотининг хабарига кўра, "Милан" Кессье билан 13 миллион евро эвазига хайрлашади. Олдинроқ "Милан" клуби футболчининг трансферидан 30 миллион евро ишлаб олмоқчи эди.

Ивуарлик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: football-italia.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›