"Милан" етакчиларидан бири "Ман Юнайтед" ўтиши мумкин

8 ноя 2020, 19:40
Гап Хакан Чалханоглу ҳақида бормоқда.

Ярим ҳимоячи ва "Милан" ўртасида ўтказилаётган шартномани узайтириш борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган, дея хабар тарқатди Football Italia. "Россонерилар" раҳбарияти туркиялик футболчига йилига 5 миллион евро маош тўлашга тайёр эмас.

Таъкидланишича, Чалханоглунинг агенти ўйинчига янги жамоа қидиришни бошлаб юборган. Унга "Манчестер Юнайтед" қизиқиб қолгани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›