

Россонерилар ушбу босқичда Лондоннинг “Арсенал”и билан куч синашишади.
“Яхши жамоага қарши ажойиб ўйин гувоҳи бўламиз. Биз кучли рақиб билан айни керакли вақтда куч синашамиз. Ҳеч қандай қўрқувни ҳис қилмаяпмиз ва турнирда барча йўлларни босиб ўтиш ниятидамиз. “Арсенал”ни ҳурмат қиламиз, аммо бу жамоадан қўрқаётганимиз йўқ. “Сан-Сиро”да стадионимиз тўлишига ишонаман. Лондонда ҳам жамоамизни мухлислар стадиондан қўллаб-қувватлашади”, дея директорнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.



