

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар фаол босқичда.
Олдинроқ маълум бўлганидек, 26 ёшли франциялик футболчи Лондон жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг режаларига кирмайди.
Бакайоко 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида "Наполи"да ўтказди. У 44та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Бакайоко 2018/19 йилги мавсумни ижара асосида "Милан"да ўтказган.



