"Милан" 20 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи

Alisher
12 окт 2019
"Милан" раҳбарияти "Лилль" ҳимоячиси Зеки Челикни харид қилишмоқчи.

22 ёшли туркиялик футболчининг нархи 20 миллион еврони ташкил этади.

Челик жорий мавсум Франция чемпионатида 7та ўйинда ҳаракат қилди.

Шунингдек, янги мураббийлар штаби жамоа футболчилари Андреа Конти ва Давиде Калабрияларнинг ўйинидан норози бўлишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Челик 2018 йилдан буён Туркия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.


AlisherMuallif
Manba: Tuttosport