UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  0 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  126 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Микаэль Секейра: "VAR билан боғлиқ тўхталишлар ҳисобига ўйинимиз яхши чиқмади" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "VAR билан боғлиқ тўхталишлар ҳисобига ўйинимиз яхши чиқмади"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ўз майдонида "Навбаҳор" жамоасини қабул қилди ва 1:2 ҳисобида ютқазди.





Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин осон ўтмади. VAR билан боғлиқ тўхталишлар ҳисобига ўйинимиз яхши чиқмади. Жамоамиздаги футболчилар ҳам қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Нима ҳам дердим, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Бор гап шу",- дея гап бошлади Секейра.

- "Локомотив" иккита турдан бери яхши ўйнаб мағлубиятга учрамоқда. Жамоада ички муҳит қандай? Навбатдаги ўйинларда ғалабага умид қилса бўладими?
- Иккита ўйинда ҳам футболчиларим ёмон ўйин кўрсатишмади. Айрим вазиятлардаги тўп йўқотишлар мағлубиятга учрашимизга сабаб бўлди. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Йигитлар берилган вазифани бажаришди. Тўғри мағлуб бўлдик, бунга мен жавобгарман. Олдинга интилишда давом этамиз.

- Юқорида ўйинчиларда айб йўқлиги, барча кўрсатмаларингизни тўлиқ бажаришгани ҳақида айтдингиз. "Навбаҳор"нинг ғалаба голини заҳирадан майдонга тушган ўйинчилар юзага келтирганини ҳисобга олсак, бугун Виктор Жалиловга тактик томонлама ютқазганингизни тан оласизми?
- Мен бу ерга кўриб ўйинлар, жараён бошқача эканлигига гувоҳ бўлдим. Буни икки ой ичида ўзгартириб бўлмайди.


Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика