Микаэль Лаудруп: «Барселона»? Бундай миш-мишларни эшитиш жудаям ёқимли»

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2014, 09:18
«Суонси» жамоасининг собиқ бош мураббийи Микаэль Лаудруп мавсум якунланганидан сўнг "Барселона" бош мураббийи бўлиши мумкинлиги хақидаги хабарлар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бу шунчаки гап-сўздан бошқа нарса эмас. Лекин, сени мана шундай жамоа бош мураббийлигига номзодлигинг ҳақидаги гапларни эшитиш жудаям ёқимли.

Мен битта эмасман. Менга ўхшаганлар 5-6 та. Балки, бир ойдан сўнг буларнинг хеч қайсиси ушбу рўйхатда бўлмас», – деб айтиб ўтди даниялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Лаудруп 1989-1994 йиллар давомида футболчи сифатида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›