Мигель Эррера: "Шогирдларим ишларини аъло даражада амалга оширишди"

Aziz Tukhtamuradov
24 июн 2014
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Мигель Эррера Хорватия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Маъсулият катта бўлишига қарамай шогирдларимнинг тиззалари қалтирамади. Улар ажойиб ишни амалга оширишди.
Бугун ҳаётимдаги бахтли кунларимдан бири бўлди.
Ўйлайманки, ҳурсанд бўлишимиз учун яна сабаблар бўлади. Шу ўринда ҳакам 0:0 пайтида хорватлар дарвозасига иккита пенальти қўймаганини айтиб ўтмоқчиман", - дейди мексикаликлар устози.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net