UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилиги 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  0 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  28 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  100 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11

"Металлург" янги мавсумда "Пахтакор"га жиддий чорлов ташлашга тайёр" Янгиликлар

"Металлург" янги мавсумда "Пахтакор"га жиддий чорлов ташлашга тайёр"

"Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов жорий мавсумда "Пахтакор" ва бошқа грандларга жиддий кураш таклиф этишини таъкидлади.

"Бу йилги трансфер компаниясидан кўнглим тўлди. "Пахтакор"дан Акбар Исматуллаев, Александр Лобанов, Станислав Андреевнинг трансфер ҳуқуқларини сотиб олдик. Камолиддин Тожиев эса эркин агент сифатида бизга қўшилди. Фақатгина иккита ёш футболчи Иброҳим Йўлдошев ва Суҳроб Нуруллоевни ижарага олганмиз.

Тўғри, ўтган йили 5 футболчи "Пахтакор"дан ижарага олинганди ва ўзаро баҳсларда мазкур футболчиларнинг хизматидан фойдалана олмаганимиз панд берганди. Шу тарафлама қийинчиликка дуч келгандик. Лекин мен бор ҳақиқатни айтишим мумкинки, майдонга тушган ёшлар соф виждон билан футбол ўйнашган. Буни мен бемалол юқори ишонч билан айтаман. Бу йили эса жамоамиз "Пахтакор"га катта чорлов ташлайди. Биз бунга тайёрмиз. Нафақат "Пахтакор", балки бошқа барча гранд жамоаларга ҳам "Металлург" кураш таклиф этишга қодир.

Жамоа олдидаги вазифа? Чемпионат формати ва жамоалари сони ўзгариб кетди. Эндиликда жамоамиз камида 7-ўриндан пастга тушиб кетмаслиги керак. Ҳозирча шуни айтишим мумкин", - деди Андрей Шипилов.

"Жепаровни Суперлигада ўйнашига рухсат бермаслик қонунан инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан баробар" — Шипилов

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари

Маълумот учун: Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Металлург" "Пахтакор"дан сотиб олган 3 нафар футболчининг (Лобанов, Исматуллаев ва Андреев) трансфери учун 1 миллиарддан, жами 3 миллиард тўлаган.

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика