"Металлург" ўз тарихида илк бор сафарда йирик ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
21 июн 2015, 10:54
Бекободнинг "Металлург" клуби олий лиганинг 13-турида Бухорода "Бухоро" меҳмони бўлиб 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ғалаба Рустам Мирсодиқов шогирдлари учун тарихий бўлди. Сабаби шу куни 1998 йилдан буён олий лигада иштирок этиб келаётган жамоа ўз тарихида илк бор сафарда йирик ғалабага эришди.

"Металлург" олий лигада бугунга қадар 507та ўйин ўтказиб 162 марта ғалаба қозонган. Жамоа 590 очко тўплаб умимий рўйхатда 11-поғонада бормоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia