Месут Ўзил "Реал" раҳбариятидан маошини кўтаришларини сўрайди

Narzulla Saydullayev
23 май 2013, 15:23
Marca нашрининг хабарига кўра, "Реал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил клуб раҳбарияти билан учрашиб шартномасини яхшиламоқчи.
Айни пайтда 24 ёшли футболчининг маоши йилига 5 миллион еврони ташкил этади. Аммо Ўзилнинг фикрича жамоага бераётган ёрдами бундан кўпроғига арзир экан. 

Футболчи ушбу мавсумда Испания примеросида 30 марта майдонга тушди ва 9та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф