Месут Ўзил "Ньюкасл"га ўтиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
20 окт 2021
Саудияликлар қўлига ўтган "Ньюкасл" юлдузларга қизиқишда давом этади.

Клуб "Фенербахче" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида футболчининг ўзи ўйин амалиёти истаганидан камлиги сабаб турк клубидан кетиши мумкин. Бундан ташқари "Ньюкасл" "Фенербахче"нинг асосий посбони Алтай Байиндирни ҳам таркибига қўшиб олмоқчи.

Бу мавсум Ўзил барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Байиндир эса 13 учрашувга майдонга тушди ва 4 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, умумий ҳисобда эса 15 та тўп ўтказиб юборди.



Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: soccer.ru