Мессининг отаси Бартомеу билан учрашиш учун Барселонага келди: "Мен Гвардиола билан гаплашмадим"

Alisher
2 сен 2020, 14:17
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси Барселонага учиб кеди.

Бугун у ўғлининг клубдаги вазиятини муҳокама қилиш учун "кўк-анорранглилар" президенти Жозеп Бартомеу билан учрашади.

Катта Месси аэропортда йиғилган журналистларга деди: "Дўстлар, мен ҳеч нарсани билмайман". Шундан сўнг у таксида клуб офисига йўл олган.

"Барселона" офисига кираверишда Хорхе Месси вазият ҳақида шундай деган: "Барчаси мураккаб". Шунингдек у қўшимча қилган: "Мен Гвардиола билан гаплашмадим".

Хабарларга кўра, аргентиналик ҳужумчи "Манчестер Сити"га ўтмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›