Мессининг "Барса"га юборган факси сурати тарқалди. Унда нималар ёзилган?

Alisher
26 авг 2020, 12:40
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар раҳбариятига эркин агент мақомида кетиши учун жўнатган факси суратлари тарқалди.

"Ушбу хатга мувофиқ, мен, Лионель Андрес Месси, ушбу ҳуқуқдан фойдаланишга имкон берадиган 24-банддан фойдаланмоқчиман ва ҳурматли клубим билан меҳнат шартномамни бекор қилишни сўрайман.

Бу вақт давомида ўсишим ва профессионал тайёргарлигим учун менга берилган барча имкониятларни қадрлайман. Аммо, шахсий мотивлар мени бу оғир қарорни қабул қилишга мажбур этди ва умид қиламанки, раҳбарият буни яхши қабул қилади", - дейилади хатда.

Лео Месси - "Барселона" тарбияланувчиси ва клуб тарихадаги энг яхши тўпурардир. Месси "Барса" таркибида 4 бор Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган. 


→ Манба: Лионель Месси "Манчестер Сити"ни танлади 

→ Месси 2:8дан сўнг "Барса" ўйинчиларига кетишини хабар қилган 

→ "Барселона" Мессининг трансферидан 222 млн евродан кўпроқ ишламоқчи 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ESPNFCarg

Сўнгги янгиликлар

Барча ›