

"Le Parisien" хабарига кўра, 35 ёшли аргентиналик футболчи сешанба куни ЕЧЛ доирасида "Бенфика"га қарши ўйинда ҳам иштирок этмайди. Ёдингизда бўлса у чемпионат доирасида "Реймс"га қарши ўйнамаганди.
Олдинроқ Мессининг болдирида муаммоси борлиги бироқ бу унинг кейинги ўйинларига таъсир қилмаслиги айтилганди. Аммо даволаниш вақти узоқроққа чўзилиши ҳам мумкин.
Ушбу мавсумда Месси чемпионатнинг 9 ўйинида 5 гол ва 7 ассист қайд этди.



