Месси Ямайкага қарши ўйинда майдонга югуриб чиққан мухлиснинг орқасига имзо қўйди

Оқил Абдубарноев
28 сен 2022, 21:43
Лионель Месси мухлис орқасига дастхат қолдирди.

АҚШда ўтказилган Аргентина - Ямайка (3:0) ўртоқлик ўйини вақтида бир неча киши майдонга бостириб кирди.

Майдонга югуриб чиққан уч кишидан бири аргентиналиклар сардори билан селфи тушмоқчи эди, бироқ у стюардлар томонидан ушланди.

Яна бир мухлис Мессига маркер беришга муваффақ бўлди, ПСЖ форварди мухлиснинг орқасига дастхат қолдирди. Шундан сўнг стюардлар томошабинни ҳибсга олди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca