

Аргентиналикнинг 5-дақиқада урган голи Франция чемпионати 8-турида ПСЖга ғалаба олиб келди (1: 0).
"L’Équipe" 35 ёшли ҳужумчига 8 баҳо қўйди. Худди шу рейтинг балл Верраттига ҳам берилди. Неймарнинг ўйини эса 7 баҳога лойиқлиги тасдиқланди.
ПСЖ таркибидан энг паст баҳо Килиан Мбаппе, Данилу Перейра, Серхио Рамос ва Жанлуижи Доннарумма номига қайд этилди – ҳар бири 4 баллдан.



