UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21"Лацио" Милинкович-Савичнинг товон пулини 150 млн еврога кўтармоқчи  0 11:20"Ёзёвон-Лочинлари" Про-Лига бадал тўловини тўлиқ ПФЛ ҳисобига ўтказиб берди  0 11:19"Ливерпуль" полицияга Салоҳ рулда телефондан фойдалангани акс этган видеони юборди  0 11:18"Навбаҳор" - "Бухоро". Ўзгача видео  1 11:09Де Хеа йилига 10 млн доллар ишлаб топиши мумкин  0 10:46"Бордо" "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи  3 10:19Карикатура: Тер Штеген "Барселона"га Испания суперкубогини олиб берди  4 09:50Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлайди  32 08:57“Эртами-кечми Модрич Италияда ўйнайди”  7 08:19Муса дебют ўйинидаёқ “Ал Наср”нинг ғалаба голини урди  5 08:01“Реал” устози бир қатор чизиқларни кучайтириш ниятида  8 07:41“Зенит” 21 йиллик рекордни такрорлади  7 02:30Olamsport: Шаҳрам Ғисёсов ва Муроджон Аҳмадалиевларнинг рақиблари ҳамда жанг санаси маълум ва бошқа хабарлар  0 01:53“Интер” яна “Барселона” футболчисини ижарага олмоқчи  3 01:31Кимпембе ПСЖ билан шартномани 5 йилга узайтирди  6

Месси ва Роналдудан пул аяган “Арсенал” ёхуд тан олинмаган иқтидорлар Янгиликлар

Месси ва Роналдудан пул аяган “Арсенал” ёхуд тан олинмаган иқтидорлар

“Реал” ўз вақтида Коутиньони арзимаган пулга харид қилиши мумкин эди. Бугун грандларнинг трансфер бозорида йўл қўйган хатолари борасида сўз юритамиз.

Профессионал даражада, кучлироқ клубда ўзини кўрсатиб улгурган ўйинчиларга талабгорлар ҳам кўп бўлади. Неймарда Испанияга келишдан олдин “Реал” ёки “Барселона” ўртасида танлаш имконияти бўлган. Роналдуда ҳам кўплаб таклифлар бўлган. Месси келажакда “одам” бўлишини сезиб қолганлар, уни “Барселона”дан олиб кетиш ҳаракатига тушиб қолган, бироқ на ваъдалар, на пул иш бермаган. 

Аммо сиз билан жамоалар арзимаган пул эвазига, ёш иқтидорларни сотиб олиши мумкин бўла туриб, футболчига ишонмагани ва йиллар ўтгач афсусланган ҳолатларни кўриб чиқиш қизиқроқдек. Хўш, вақтида бўлажак юлдузлардан ким арзимаган пулни қизғанган?

Месси ва Коутиньо “Реал”да?
Яқин кунлар ичида Лионель ва Филиппе “Барселона” жамоаси машғулотларида топишиши мумкин. Аммо барчаси умуман бошқача бўлиши мумкин эди. Месси узоқ йиллар аввал, Коутиньони “Реал” таркибида учратарди, агар 2008 йил, бразилиялик 16 ёшдалигида, “қироллик клуби” футболчи иқтидорига ишонганида. Трансфер нархи арзимаганди – икки ярим миллион евро эди.

“Реал”дагилар эса 1.4 млн. эвазига Алипиуни сотиб олади. Бу исмни эшитганмисиз ўзи? Хуллас, ўша Алипиу Кипрда ҳам ўйнаб кета олмади, Коутиньо эса шу кунларда “Барселона”га келиб қўшилади ва Лео Месси билан совринлар ютишга ҳаракат қилади. Аммо вақтида болакай Леони отаси Европага “Барселона” учун олиб келмаганди. Каталонияликлар хатто ёш футболчининг даъволаниш харажатларини ҳам тўлашни хоҳламаган.

Месси ўн тўртга тўлганда ва ёшлар жамоаларида ўзини кўрсата бошлаганда ҳам, Каталония клуби ўсмирнинг ўта катта маоши туфайли иккиналиб қолади. “Реал”  кўпроқ беришга тайёр эди, аммо футболчининг отаси одатга кўра, керакли шартлар асосидаги шартнома имзоланишига эришди. Масаланинг муҳим жиҳати футболчининг ёши ва нархида эди. Лео Месси ўн икки ёшидан “Сантьяго Бернабеу”да ўйнаши ва ҳозирда “Реал” афсонасига айланиши мумкин эди. Тасаввур қиляпсизми, Лионель Месси — “Реал” аъзоси!

Коутиньо эса Мадридга ўн олти ёшида, яъни айтиб ўтганимиз, 2008 йилда кўчиб ўтиши мумкин эди. Аммо “қаймоқранглилар” нишонга аниқ ура олишмади. “Интер” 3.8 млн евро тўлаб берди ва кейинроқ 10 миллионга сотиб юборди. Уни ўшанда 10 млн. еврога сотиб олган “бечора” “Ливерпул” ҳозир 130-170 млн. евро атрофидаги маблағни топади. “Реал” Месси ва Коутиньони бир неча миллионга сотиб олиб, юзлаб миллионларни тежаш ва кўплаб совринларга эга чиқиши мумкин эди.

Роналду сал қолса “Ювентус”га ўтиб кетарди...
Криштиану футбол дунёсидагиларга танилиб улгурганда, кўпчилик пулдорлар уни ўз сафига қўшиб олиш ниятига тушиб қолганди. Аммо биз скаутлар иши ва излаб топилган иқтидор учун “аялган” бир-икки миллион ҳақида гапиряпмиз. Роналду ёш пайтида Туриннинг “Ювентус” клуби сафида “порлашига” жуда яқин келган. Бу биз ўйлаб топган воқеа эмас. Роналдунинг ўзи интервьюларидан бирида бу ҳақида айтиб ўтганди. “Спортинг”да пайдо бўлган иқтидорни “МЮ”, “Реал” ва “Ювентус” ўз сафида кўриш ниятида бўлган.
2002 йилда Роналду ҳақида ҳали кўпчилик билмас, “Ювентус” эса уни сотиб олмай, вундеркинд ўрнига Марсело Саласни бериб юбормоқчи эди. Трансфер амалга ошарди, фақат... Фақат туринликларга чилиликнинг қайсарлиги панд берди. Футболчига Лиссабон шаҳри ва “Спортинг”да ўйнаш варианти ёқмади. Ундан кейин эса “Ювентус” португалиялик ёш, озғин ўспирин учун икки-уч миллионни кўп кўрди.

Шунингдек, португалиялик трансферида сэр Алекс Фергюсоннинг қатъияти муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин. Сэр Алекс раҳбариятни Криштиану керакли футболчи эканлигига ишонтира олган ва “пул кетса кетсин, обрў кетмасин” деб юборган бўлса ҳам ажабмас. Сабаби, Ферги ўз вақтида бошқа бир Роналдуни шунга ўхшаш вазиятда қўлдан чиқаргани ёдида эди. Жаҳон футболи тарихи бошқача тус олармиди, агар 1994 йили “МЮ” бор йўғи 5 млн. фунт стерлингдан воз кечиб “сўйлоқ тиш”ни ўз сафига қўшиб олганда!

Инглиз грандлари қўлдан чиқарган бўлажак юлдузлар
Агар янги авлод вакилларига қарасак, Деле Алли вақтида мухлислик қиладигани – “Ливерпул” клуби сафига ўтмайди. Сабаб – “қизиллар” 1-2 миллион кўпроқ тўлашга рози бўлмайдилар. Кейн воқеаси эса ундан ҳам зўр. У “Арсенал” мактабида футбол сирларини ўрганиб, катта бўлган. Ўшанда ҳужумчига жиддий қараб, уни жамоада сақлаб қолишганда, форвард ҳозир Венгерни хурсанд қилиб юрармиди?!

Арсен Венгернинг ўзи эса Месси ва Роналду билан алоқага чиққанини бир неча бор таъкидлаган. Эмишки, Пикени лондонликлар Сеск билан бирга сотиб олишлари мумкин бўлган. Бундан ташқари Венгер анча олдин Мбаппе билан танишган, худди Зинедин Зидан каби. Аммо уни эшитишмади, қулоқ солишмади ва натижада иқтидор “қулоғини ушлаб кетди”. Дембеле ҳам Англияга кўчиб ўтишига бир қадам қолганди, аммо ўйчи инглизлар ўйлангунча, дортмунднинг “Боруссия”си ишини битириб кетди.

Жезус бундан уч ярим йил аввал, она юрти Бразилия ЖЧ-2014га тайёрланаётганда йўлакчаларни бўяш орқали пул топгани ҳеч кимга сир эмас. Гиггз ўшанда ёш футболчини кузатган ва “Манчестер Юнайтед”га Жезусни сотиб олиш кераклиги ҳақида айтган. Трансфер инглизларга беш миллон фунт атрофидаги суммага тушарди. “Палмейрас” иккинчи жамоаси вакили учун кўпми? Йўқ, ахир кўп ўтмай, “Реал” Винисиус учун 45 млн. евро берди.

Айтганча, Мбаппе ҳам Райан назарига тушади, аммо... Англияда “Погба хатосини” такрорлаши мумкин. Ёдингизда бўлса, Поль “Ювентус”га деярли текинга кетиб, Манчестерга миллионлар эвазига қайтган!

Йўл қўйилган хато тобора қимматга тушмоқда
Ёш иқтидорларни қўлдан чиқариш бўйича Арсен Венгерга тенг келадиганини топиш мушкул вазифа. Биринчидан, у кенг қамровли “қидирув” ишларини олиб боради ва ёш иқтидорларни топа олади. Яъни скаутлик борасида муаммо йўқ. Аммо франциялик мутахассисда харидор сезгирлиги йўқ. Ҳа, омадли “юришлар” бўлган – мисол учун “Барселона”дан келган Сеск каби. Бироқ омадли трансферлардан, хатолар анча кўп.

Мисол учун, Златан исми туширилган “канонирлар” футболкасини қўлига ҳам олиб улгурганди. Швед у билан қандай суратга тушишни машқ қилаётганда, инглизлар ҳужумчи аввал кўрикда бўлишини хоҳлашади. Шу ерда ишга бевосита Ибрагимович аралашади ва Венгерга рад жавобини беради. Чунки Златан кўрикларда иштирок этмасди. Чиндан ҳам, исталган клубда бу каби воқеалар топилади, лекин Венгер ўшандайлардан бутун бошли юлдузлар жамоасини туза олганди.

Бу жамоада исталган футболчини кўрасиз, Хартдан тортиб, Варан ва Компанигача, Бэйл, Ди Мария, Месси ва Роналду ҳам “таркибда” бор.


Таъкидлаш лозим, бу ишда “нишонга аниқ уриш” ҳам осон иш эмас. Қизиқиш учун 8-10 йил аввал “Энг иқтидорли ёшлар” деб аталган футболчилар рўйхатини топинг ва у ердагиларнинг ўртача 90 %  имкониятларини тўлиқ кўрсатиб бера олмаганини кўрасиз. Техника ва технологиялар қанчалик ривожланган бўлмасин, бу инсонлар келажакни кўра олмасликларига яна бир исбот.

Венгер агар Роналду ва Месси йиллар ўтиб футбол тарихидаги афсоналар қаторидан жой олишини билганда пулни аямаган бўларди. Энг қизиғи, “Монако” бутун дунёдаги рақобатчиларини ортда қолдириб “Клерфонтен” академиясидаги Мбаппени қўлга киритади. Энди ўшандаги эпчиллиги учун клуб ПСЖ дан 180 млн. еврони қуртдай санаб ололмайди, чунки парижликлар трансфер пулини ҳисоб рақамига ўтказишади. Аллини ёки Кейнни сотадиган бўлса, “Тоттенхэм” ҳам молиявий томонлама жуда катта фойда кўради. “Ювентус” эса Погба учун “Манчестер Юнайтед”ни қаттиқ жазолаб бўлди.

Бу трансфер ойнасида ҳам, айнан бугун, шу сонияда ҳам грандлардан бири аргентиналик, германиялик ёки ўзбекистонлик иқтидордан воз кечаётган бўлса не ажаб, аммо орадан икки-уч йил ўтиб улар жаҳон юлдузи бўлишганда “дод солишнинг” фойдаси бўлмайди.

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+6   
07 янв 23:36:12
Bek_Uzbekistan
tarjimani orginalida O'zbekistonlik iqtedor digan so'z bo'lmagan bo'lsa kerak))
+4   
07 янв 23:06:41
Barselona.fcb.
Eng katta hatoni venger qiganakan. Messi va Ronalduni arsenalda birga kurishimiz munkin ekan. Arsenal kamida 7 8 bor chl sini olardi. Bu 2 si buganda.
+3   
07 янв 22:47:09
Бекзод Еркинов
Alisher Usmonov amakimizni Arsenallarini Forrest Gamplar i uzr! Nottingem Forrest mag'lub etayapti! Arsenal good bye cup england dib yozadi bir ozdan so'ng twitter kanalida:) Enrike Iglesias uchun raxmat Alisher aka:)
+2   
07 янв 22:57:16
Tahlil_Tanqid-Локо чемпион!
Ҳамма гап ТАҚДИРИ АЗАЛда, қолган назариялар бу шунчаки бир ҳодиса.
   
09 янв 09:22:09
de Bruyne
Agar bu transferlar amalga oshganda balki bu futbolchilar bugungi darajaga chiqmasdi
   
09 янв 01:13:34
Rahmatulla Nurullaev
Bizda ham shunaqa iqtidorlar bordir ular ham Jesuzga o'xshab bo'yoqchilik qilb yurgandir!Bizda seliksonerlar ishlamaydi shuning uchun bizdan bunaqa futbolchilar chiqmaydi.Faqat Bunyodkor yoki Paxtakor akademiyalaridagi futbolchilariga ishonib o'tiraveradi.
   
08 янв 20:40:00
Узбек
Bek_Uzbekistan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
tarjimani orginalida O'zbekistonlik iqtedor digan so'z bo'lmagan bo'lsa kerak))
buni arginalini yozgan odam yevropale bosa, o'zbekistonda fudbol bor yoliginiyam blmasa kere
   
08 янв 12:22:03
Kovalskiy
Barselona.fcb. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eng katta hatoni venger qiganakan. Messi va Ronalduni arsenalda birga kurishimiz munkin ekan. Arsenal kamida 7 8 bor chl sini olardi. Bu 2 si buganda.
Мессига венгер хохлаган сумманани бераман деганда барса унамаган.
   
08 янв 06:36:40
PlayFootball
Vengerni hozirgi tarkibi haam yahshi lekin uzi charchagan
   
08 янв 00:04:18
bekhzodsaidov
Hammasi oz ornida bolganiyaxwi. Kim biladi deysiz balki messi va koutinyo realda, ronaldu yuveda oynaganida hozirgidek mawhur bolmasmidi
   
07 янв 23:25:46
Yulian Draxler
Coutinho ni Coutinho qigan Liverpool boladi!!! Barsa yoki Realda utganida kim kafolat beradi uni shu darajaga yetardi deb! Bunday uylash notugri!
   
07 янв 23:11:38
panasia
Bular yo'l qo'ygan xatolar orniga bizni(futbolimizdagi) xatolarni, qilinajak xatolarni, yozinglar
   
07 янв 22:56:46
Akosh Turakulove
FUTBOL 1. SHARXLOVCHIGA GAP YOOOQ. ZO'R SHARXLADI. OXIRIDA GOLGA BIR BAXYA QOLGANIDA UVILLAVORDI. ARSENALGA ESA ACHINDIM TOG'RISI. SHARXLOVCHIGA +5.
   
07 янв 22:48:01
Sisen
sum emgan bandamiz.............hamma hato qiladi. Folbin emasmizku)
-2   
07 янв 23:14:02
King R
Mani kamentimi topib berish e soʻtaklar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Қўқонда ғолиб аниқланмади Суперлига. Қўқонда ғолиб аниқланмади
Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" -...  179
Суперлига. "Бухоро" асосий футболчиларисиз "Навбаҳор"га ютқазди Суперлига. "Бухоро" асосий футболчиларисиз "Навбаҳор"га ютқазди
Суперлиганиг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  144
«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади «Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Ўзбекистонда Электрон компьютер спорти федерацияси ташкил этилди,...  114
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг