

“Уларни солиштириб бўлмайди. Улар турлича. Луис (Суарес) – Мбаппедан фарқа қиладиган бошқа тоифадаги “тўққизлик”. Мбаппе охирги бир неча йилдан бери қанотда ўйнамоқда. Эсимда йўқ, бу йил ёки ўтган йили у кўпроқ “тўққизлик” сифатида ўйнарди.
Луис эса кўпроқ гол уради, у марказий ҳужумчи. Килиан кўпроқ тўп билан муомала қилишни, қобилиятини кўрсатишни ва рақибларни доғда қолдиришни хуш кўради. Марказий ҳужумчининг роли ўзгариб турмоқда. Таққослаш мушкул.
Омад кулиб боқиб “Барса” триосининг бир қисми бўлиш бахтига муяссар бўлдим, бу эса қизиқарли эди ва умид қиламанки, бу учлик билан олдингиси каби муваффақиятга эришамиз”, дейди 34 ёшли ҳужумчи.



