Месси: "Манчестер Юнайтед" ҳеч қачон Рунини қўйиб юбормаслигига ишонаман"

Aslanov Jasurbek
13 июн 2015, 17:43
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Манчестер Юнайтед" футболчиси Уэйн Руни ҳақида фикр билдирди.
"Англияда жаҳон даражасидаги футболчилар етишмаслиги ҳақидаги гапга қўшилмайман. Рунига қаранг - у Европа юлдузларидан кам эмас. Уэйн катта маҳорат эгаси. Мен фақат техника ҳақида эмас,  ўз жамоаси учун тер тўкиб меҳнат қилиш ҳақида айтяпман. "Манчестер Юнайтед" уни ҳеч қачон қўйиб юбормаслигига ишонаман" - дейди Месси.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com