Месси: "Коронавирус ҳар биримизга хавф солмоқда. Биз бундан хавотирдамиз"

Sherzod Nurmatov
14 июн 2021, 16:22
Аргентина ҳужумчиси Лионель Месси коронавирус ҳақида фикр билдирди.

"Коронавирус ҳар биримизга хавф солмоқда. Биз бундан хавотирдамиз. Барча қоидаларга амал қилишга ҳаракат қиляпмиз, аммо бу у қадар осон эмас.

Барчасига бўйсуниб, бошқа жамоалар билан кўришяпмиз, улар билан ўйинда коронавирусга чалиниш хавфи мавжуд. Бундай бўлмаслиги учун қўлимиздан келганини қиляпмиз. Аммо барибир вазият бизга боғлиқ эмас", – деди "Барселона" форварди.

Эслатиб ўтамиз, Америка Кубоги Аргентина ҳамда Колумбияда ўтиши лозим эди, бироқ коронавирус тарқалиши кучайгани сабабли турнир Бразилияга кўчирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Olé