

Кеча 38 ёшли Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси, 2021 йилгача "Барселона" сафида ўйнаган Месси, таъмирда бўлиб турган клубнинг уй стадионига ташриф буюрди ва бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ёзди:
"Бу жойни бутун қалбим билан соғиндим. Бир куни қайтиб келаман деб умид қиламан — фақат хайрлашиш учун эмас", — деб ёзди у.
El Partidazo de COPE маълумотича, Месси стадионга шахсан борган ва ходимлардан уни киритишга рухсат сўраган.
"Барселона" эса унга рухсат берган ва қуйидагича баѐнот берган: "Месси доимо "Барселона"да энг қадрли ва илиқ қабул қилинадиган меҳмон бўлиб қолади."




