

"Дарвозабонларни ўрганишга кўпроқ вақт сарфлаётганим ҳақиқат. Уларнинг ҳаракатини, қадам ташлашларини кузатаман ва жонли девор қандай турганига эътибор бераман. Машғулотлар туфайли бундай муваффақиятларга эришдим" - дейди Месси.
Лионель Месси жорий мавсум ЛаЛигада 13та учрашув ўтказиб, 13та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг ҳисобида 6та голли пас мавжуд.
"Барселона" 18-турдан сўнг Испания чемпионати жадвалида 39 очко билан етакчилик қилмоқда.



