Месси илк бор "Барселона"дан бошқа клуб сафида "Реал"га қарши майдонга тушади
13 дек 2021 20:56
Янгиликлар
Месси илк бор "Барселона"дан бошқа клуб сафида "Реал"га қарши майдонга тушади
Бугун УЕФАнинг Ньон шаҳридаги штаб-квартирасида Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ПСЖ "Реал"га қарши ўйнайди.
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ёзда тарк этган "Барселона"дан бошқа клуб сафида илк бор "Реал"га қарши майдонга тушади.

Умуман олганда, аргентиналик футболчи "Реал"га қарши 45 та ўйин ўтказган, унда 19 ғалаба, 15 мағлубият ва 11 дуранг қайд этилган. Лео "Бланкос"га қарши ўйинларда 26 та гол урди, 14 та голга ассистентлик қилди ва 14 та сариқ карточка олди.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинлар 2022 йилнинг 15-16 ва 22-23 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 8-9 ва 15-16 март кунларига белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар