Месси эртага ПСЖнинг умумий гуруҳида машғулотларни давом эттиради

Alisher
24 сен 2021, 17:40
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси эртага умумий гуруҳда машғулотларни давом эттиради.

34 ёшли аргентиналик футболчининг катта эҳтимол билан Лига 1 доирасидаги "Монпелье"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлган.

Клуб Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Манчестер Сити" (28 сентябрь)га қарши ўйин сабаб Месси борасида таваккал қилмаяпти.

Месси "Лион" (2:1)га қарши ўйинда чап тиззасидан жароҳат олган ва алмаштирилган эди. Форвард жорий мавсум тўлиқ бўлмаган иккита ўйинни ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le Parisien