Месси: “Доим айтганман, индивидуал совринлар мен учун аҳамиятсиз”

Eldor Akmurzayev
19 июл 2020, 23:40
“Барселона” етакчиси Ла Лига жорий мавсумида энг яхши тўпурар учун топшириладиган “Пичичи мукофоти”ни олиш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Доимо индивидуал совринлар мен кўп ҳам қизиқтирмаслигини айтганман. Агарда Ла Лигада зафар қучганимизда, “Пичичи мукофоти”ни қўлга киритиш янада завқ бағишлаган бўларди”, дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Месси ҳисобида 25 та гол бор, унинг яқин таъқибчиси эса “Реал” форварди Карим Бензема (21) ҳисобланади. У сўнгги тур баҳсини бироздан сўнг “Леганес”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/dermotmcorrigan

Сўнгги янгиликлар

Барча ›