Месси "Барселона" билан мавсум якунлангандан сўнг музокара олиб боради

Sherzod Nurmatov
22 апр 2021, 00:33
"COPE" хабарига кўра "Барcелона" ҳужумчиси Лионель Месси билан янги шартнома бўйича мухокаралар фақат жорий мавсум тугагандан сўнг бошланиши мумкин.

Футболчига яқин манбаларнинг хабар беришича, аргентиналик ўз агенти бўлган отаси Хорхе Мессидан Испания чемпионати якунига қадар клуб билан шартнома бўйича музокараларни бошламасликни сўраган. Айни пайтда Хорхе Месси Каталония пойтахтида бўлиб турибди.

33 ёшли ҳужумчи тўлиқ эътиборини Ла Лига ғолиблиги учун курашга қаратмоқчи, чунки у "Барселона" билан "олтин дубль"га эришмоқчи.

Месси Ла Лиганинг 2020/2021 йилги мавсумида 28 ўйинда қатнашиб, 23 та гол урди ва 8 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: COPE

Сўнгги янгиликлар

Барча ›