

"Чемпионлар лигаси ҳар бир футболчи учун торт устидаги олчадек. Аммо бу турнирда муваффақиятли иштирок этиш учун Кубок ва миллий чемпионатда муносиб ўйин кўрсатиш лозим. Биз учун барча мусобақалар муҳим. Чемпионлар лигаси - ўзгача турнир, аммо чемпионат ва мамлакат Кубогини эсдан чиқармаймиз.
Бу турнирда меҳмонда ўйнаш осон эмас, айниқса "Тоттенхэм"дек жамоага қарши. Ажойиб ўйин ўтказдик, биринчи тайм биз учун жуда яхши якунланди. Ҳаммаси истаганимиздек бўлганидан хурсандман" - дейди Месси.
Аргентиналик форвард ушбу баҳсда дубль қайд этишга муваффақ бўлди.



