

35 ёшли бельгиялик футболчининг вакиллари уни бир неча клублар, жумладан "Рома"га таклиф этишди.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи Рим клубига ўтиш учун маош талабини 3,5 миллион еврогача тушириши керак.
Мертенс ўтган мавсум "Наполи" таркибида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 2та ассист қайд этди. Ҳужумчи ёзда эркин агентга айланади.



