МДҲ кубоги энди ўтказилмайди

Aziz Tukhtamuradov
24 окт 2016, 21:12
Россия футбол иттифоқининг биринчи вице-президенти Никита Симонян МДҲ кубоги энди ташкил қилинмаслигини маълум қилди.


"Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кубоги энди ўтказилмайди. Бу борада қарор қабул қилиб бўлинган. Турнирга бўлган қизиқиш пасайиб кетди. МДҲ кубогидан ёрқин хотиралар қолди - у ерга федерациялардан вакиллар, ФИФА ва УЕФА раҳбарлари ташриф буюрардилар. Лекин, сўнгги йилларда улар ҳам келмай қўйишди.

Энди Гранаткин кубогига эътибор қаратилади. У ерга кўпроқ жамоаларни таклиф қилмоқчимиз", - дейди у.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ТАСС