Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди
04 июл 2024 20:54
Янгиликлар
Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди
Мавсумлар оралиғида ПСЖни "Реал"га ўзгартирган Килиан Мбаппенинг укаси Этан ҳам Париж клубини тарк этди.
Манбанинг хабар беришича, ёш футболчи Франциянинг “Лилль” жамоаси билан келишувга эришган.
ПСЖ билан шартномаси якунланган 17 ёшли футболчи эркин агент сифатида "Лилль" сафига бориб қўшилади.
Мбаппе ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида парижликлар билан хайрлашди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ тарбияланувчиси бўлган ярим ҳимоячи 10 ёшида клуб академиясига қабул қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар