

Мбаппе учрашувнинг 20-дақиқасида ўзини алмаштиришларини илтимос қилди. У шифокорларга чап оёғини кўрсатган.
32-дақиқада эса парижликлар ҳимоячиси Серхио Рамос рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди ва майдонни тарк этди.
Уларнинг қачон майдонга қайтиши тиббий текширувлардан сўнг аниқ бўлади.
ПСЖни 14 февраль куни ЕЧЛ доирасида "Бавария"га қарши ўйин кутиб турибди.



