Мбаппе ПСЖдан кетса, Дембеле Париж клубига ўтиши мумкин

Alisher
9 апр 2022
"Барселона" форварди Усмон Дембеле клубдан кетиши мумкин.

Каталония клуби агар парижликлар таркибидан Килиан Мбаппе кетса, 24 ёшли француз жамоадан эркин агент мақомида кетади ва ПСЖ таркибига қўшилади деб ҳисобламоқда.

Дембеле жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 10та ассист қайд этди.

Унинг "Барса" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional