

"Қачонки якуний қарорга келсам, ўшанда тўлиқ жавоб беришга тайёр бўламан. Ҳали бу борада ҳеч қандай ўзгариш йўқ", - дейди 22 ёшли ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Килиан жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 6та ассист қайд этди.



