Мбаппе: Неймар "Олтин тўп"ни қўлга киритиши учун бор кучимни ишга соламан"

Aslanov Jasurbek
7 сен 2017, 16:42
"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг айтишича, у "Олтин тўп"га даъвогар бўлишни орзу қилмайди.

"Келажекда "Олтин тўп"ни юта оламанми? Йўқ. Менда уни ютишни хоҳлайдиган жамоадошим бор. Мени мақсадим- кўп гол уриш ва Неймарга ёрдам бериш. У бизга катта қийматдаги титулларни ютишга ёрдам беради, шунинг учун биз у ҳақида қайғуришимиз зарур. Неймар "Олтин тўп"ни ютиши учун бор кучимни ишга соламан, унга ёрдам бера олсам мен бахтли бўламан" - дейди Мбаппе.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›