Мбаппе "Лейпциг" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Нант"га қарши ўйин(3:0) давомида жароҳатга йўлиқди. У учрашувнинг 76-дақиқасида алмаштирилди.

Ўйиндан кейин парижликлар устози Томас Тухель ҳужумчининг мушаклари толиққанини айтди, аммо Мбаппе кейинги кунги машғулотларда иштирок этмади.

ПСЖ чоршанба куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-турида "Лейпциг" билан ўйнайди. Агар Мбаппе мазкур ўйинда иштирок этолмаса, француз жамоаси учун муаммолар кўпаяди. Чунки Неймар ва Мауро Икарди ҳам айни пайтда лазаретда бўлиб турибди.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 6 учрашув ўтказган 21 ёшли Мбаппе 7 гол ва 4 та ассист амалга оширган.


Манба: sport24