Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди

Mirjalol Normatov
10 янв 2026
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ҳолати ҳақида гапирди ва унинг эртанги класикода қатнашиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

- Мбаппе ўзини қандай ҳис қилмоқда?
- Анча яхши. Аввалига у "Атлетико" билан ўйинга тайёр бўлишини тахмин қилгандик, бироқ ҳолат ёмонлашиб кетишини истамадик. Агарда финалга чиқадиган бўлсак, ўзини қандай ҳис қилишига эътибор қилмоқчи бўлдик.

Машғулотдан кейин бизда унинг ҳолатига боғлиқ барча маълумотлар бор эди ва шу орқали унинг асосий таркибда ўйнай олишига баҳо бердик.

- Укол қилиш орқали майдонга тушириб, унинг саломатлигини хавф остига қўйиш мумкинми?
- Биз хавфларнинг даражасини билишимиз, нималар хавф остида эканлигини, қабул қилаётган қарорларимиз учун жавобгарликни бўйнимизга олишимиз керак. Бу назоратга олинган хавф, - деди Алонсо.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: As