

"Гуруҳимиздаги ҳеч бир жамоа Белградда ғалаба қозона олмади, шундай экан бизга қийин бўлади. Бор кучимизни ишга солишимиз керак. "Ливерпуль" устидан қозонган бундай ғалабамиздан сўнг, гуруҳдан чиқа олмасак, бу ҳақиқий фожиа бўлади.
Ушбу ўйин вазифамизни осонлаштирди. Бундай баҳсларда нимага қодирлигимизни кўрсатдик. "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан мамнунмиз ва бошланган ишни Белградда якунлаб қўймоқчимиз. Ҳеч қандай ҳавотир йўқ, ўз кучимизга ишонамиз" - дейди Мбаппе.



