Мбаппе Бенземанинг рекордини янгилади

26 мар 2019, 08:16
Килиан Мбаппе кеча Франция терма жамоаси сафида Исландияга қарши баҳсда майдонга тушди.

Бу футболчи учун миллий терма жамоа сафидаги 30-ўйини бўлди. Шу тариқа Мбаппе бу натижага 20 ёш, 3 ойлигида эришди. Аввалги рекорд эса Карим Бенземага тегишли эди. Карим терма жамоа сафидаги 30 та ўйинни 22 ёш, 9 ойлик бўлган вақтда ўтказишга улгурганди.

Мбаппе Франция терма жамоасида 2017 йил 18 ёш, 95 кунлигида дебют қилганди. Бу эса терма жамоа тарихидаги иккинчи кўрсаткич ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›